Бугундан Қозоғистонда барчага бирдек декларация қилиш тартиби кучга кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистонда барчага бирдек декларация қилиш тартиби кучга кирди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Умуммиллий декларациянинг асосий мақсади - яширин иқтисодиётга қарши курашиш, коррупцияга қарши кураш воситасини яратиш ва мамлакат бюджетини тўлдириш. Умумий декларация мамлакатнинг ҳар бир фуқароси ҳаётини яхшилаш учун кўплаб имкониятларни ўз ичига олади. 2021 йил 1 январдан бошлаб умумий декларация тизимининг биринчи босқичига давлат хизматчилари ва уларнинг турмуш ўртоқлари киради.

2021 йил 1 январдан декларация топширишга мажбур бўлган шахс 2020 йил 31 декабрдаги барча активлар ва мажбуриятларни кўрсатиши керак.

Бугундан бошлаб декларация давлат хизматида бўлган шахслар ва уларнинг турмуш ўртоқлари, давлат функцияларини бажаришга ваколатли шахслар ва уларнинг турмуш ўртоқлари, давлат функцияларини бажаришга ваколатли шахсларга тенглаштирилган шахслар ва уларнинг турмуш ўртоқлари томонидан тақдим этилади.

Бундан ташқари, ушбу тоифага Конституциявий қонунга, Қозоғистон Республикасининг Сайлов ва коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунига, Қозоғистон Республикасининг Банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунларига ва Суғурта тўғрисидаги қонунларига мувофиқ декларация топширишга мажбур бўлган шахслар киради.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар