Бугун жаҳон чемпионатида қозоғистонлик икки боксчи рингга кўтарилади

None
Фото: olympic.kz
ASTANA. Kazinform – Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилаётган жаҳон чемпионатида бугун, 1 май куни қозоғистонлик икки боксчи рингга кўтарилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг биринчи кунида Қозоғистон терма жамоа вакилларидан Талғат Сиримбетов (60 кг) ва Айбек Оралбай (92 кг) баҳс олиб боради.

Талғат Сиримбетов таиландлик Сакда Руамтхама (15-жуфт, А ринги), Айбек Оралбай болгариялик Радослав Панталеев (17-жуфт, Б ринг) билан рингга чиқади.

Қайд этиш жоизки, жаҳон чемпионатида терма жамоа сафида Санжар Тошкенбай (48 кг), Сакен Бибосинов (51 кг), Маҳмуд Собирхан (54 кг), Серик Темиржанов (57 кг), Талғат Сиримбетов (60 кг), Санатали Тўлтаев (63,5 кг), Дулат Бекбауов (67 кг), Асланбек Шимбергенов (71 кг), Нурқанат Райс (75 кг), Нурбек Оралбай (80 кг), Сағиндиқ Тоғамбай (86 кг), Айбек Оралбай (92 кг), Қамшибек Қонқабаев (92 кг дан юқори) баҳсларга киришади.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионлигини қўлга киритган қозоғистонлик боксчиларга 100 000 доллардан мукофот пули берилади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар