USD 436.29 EUR 492.83
RUB 5.92 CNY 68.48
Янгиликлар

Бугун Ўзбекистонга яна Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

18 Октябрь 19:00
Баҳам кўринг:
Бугун Ўзбекистонга яна Pfizer/BioNTech вакцинаси олиб келинди

TASNKENT. Kazinform – Бугун Ўзбекистонга Pfizer/BioNTech вакцинасининг 526 500 дозалик яна бир партияси олиб келинди. Бундан аввал ушбу вакцинадан 1 200 000 доза келтирилган эди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВ матбуот хизматига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароси юртига қайтарилди Янги йил байрамини нишонлаш керакми - ҚР ССВ жавоб берди QazVacни қачон ЖССТда рўйхатдан ўтказиш мумкин - Вазирнинг жавоби

Ўзбекистонга олиб келинган Pfizer/BioNTechнинг умумий миқдори 1726 500 дозага етди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда эмлаш бошланганидан бери келтирилган вакцина миқдори эса 29 214 488 дозани ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ота-оналар ва васийларининг розилиги асосида ихтиёрий равишда 12 ёшдан катта болаларни ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлашга рухсат берилган.

14 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 151 124 нафар 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган болалар Pfizer вакцинаси билан ихтиёрий равишда эмланди.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив