+7 (701) 759 90 19
USD 425.78 EUR 494.08
RUB 5.98 CNY 66.23
Янгиликлар

Бугун Ўзбекистонда тест синовлари бошланди

5 Август 10:55
Баҳам кўринг:
Бугун Ўзбекистонда тест синовлари бошланди

TASHKENT. Kazinform - Бугун, 5 август куни Щзбекистонда 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналиши учун тест синовлари бошланди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Коронавирус: Ўзбекистонда 5,5 млндан ортиқ одам тўлиқ эмланган Ўзбекистонда коронавирусга қарши хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқарила бошлади Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар

Бу йилги мураккаб пандемия шароитини инобатга олган ҳолда тест синовлари очиқ майдонлар, стадионларда белгиланган тиббий-санитария талабларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Гарчи дастлабки тест синовлари соат еттидан бошланса-да, абитуриентлар ўзлари учун белгиланган жойларни анча эрта эгаллашга муваффақ бўлди. Тест икки сменада олиб борилади.

Бу йилги мураккаб пандемия шароитини инобатга олган ҳолда абитуриентлар учун максимал даражада қулайликлар яратилди. Тест саволлари қисқартирилди ва соддалаширилди. Бу йил мутахассислик фанлари билан бирга мажбурий фанларнинг тест синовларига жорий этилиши ёшлар билимини кенг қамровда ва атрофлича ўрганиш ва баҳолаш имконини беради. Абитуриентлар учун таълим йўналишларини танлашда мақбул имкониятлар яратилди. Давлат тест маркази маълумотига кўра, жами рўйхатдан ўтган абитуриентлар 948 минг 211 нафарни ташкил этмоқда.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив