Бугун Ўзбекистонда футбол бўйича Осиё чемпионати бошланади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Бугун, 1 июнь куни соат 20:00да «Пахтакор» стадионида 23 ёшгача бўлган жамоалар иштирокида Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Кун давомида эса «А» ва «В» гуруҳларидаги дастлабки учрашувлар ташкил этилади.

18:00да «Бунёдкор» стадионида «А» гуруҳидан ўрин олган Эрон - Қатар ўйини ўтказилади. Худди шу вақтда Қаршидаги «Марказий» стадионда «В» гуруҳидаги Австралия-Қувайт баҳси ўтса, «Пахтакор» стадионида 20:30 да бошланадиган илк ўйинда Ўзбекистон вакиллари туркманистонликлар қаршилигини енгишга киришади.

Кунинг энг кечки баҳси 22.00 да Қаршида «В» гуруҳидаги Иордания-Ироқ «дуэли» билан якунланади.


Фото: UzA


Сўнгги хабарлар