Бугун тунда Туркияда 5 магнитудали зилзила юз берди

None
ASTANА. Кazinform – Туркиянинг Қаҳраманмараш провинциясида 5,0 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Kazinform Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказига таяниб хабар беради.

Маълумотларга кўра, зилзила эпицентри 4 километр чуқурликда бўлган. Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Туркияда 7,7 магнитудали вайронкор зилзила содир бўлган эди. Зилзила эпицентри Қаҳраманмараш провинциясининг Пазарджик туманида бўлиб, 7 километр чуқурликда бўлган. Зилзила туфайли Хатай, Газиантеп, Килис, Усмония, Малатя, Адияман, Шанлиурфа, Диёрбекир, Адана ва Каҳраманмараш провинцияларида кўплаб бинолар вайрон бўлди.


Сўнгги хабарлар