Бугун референдум олдидан сукут сақлаш куни

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – 5 июн, якшанба куни Қозоғистон фуқаролари Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарор қабул қилади. Соат 00:00 дан бошлаб республика референдуми учун сайловолди ташвиқоти тақиқланди. Яъни, жимлик куни бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Республика референдуми тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 7-моддаси 4-бандига мувофиқ, референдумга бир кун қолганда ва референдум ўтказиладиган куни ҳар қандай ташвиқот олиб бориш тақиқланади. Шу боис, 4 ва 5 июн кунлари оммавий ахборот воситаларида, жумладан, интернетда референдум ўтказиш учун ташвиқот олиб боришга йўл қўйилмайди.

Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, «ташвиқот» атамасининг маъноси ва мазмунидан келиб чиқиб, сайловчиларни референдум масаласига «маъқул» ёки «қарши» овоз беришга ундайдиган материаллар ташвиқот материаллари ҳисобланади.

Бунда мазкур ҳуқуқбузарликлар учун ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар, жумладан, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ҳам маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин. Интернет-ресурсларда илгари эълон қилинган ташвиқот материаллари асл жойларида сақланиши мумкин ва уларни сайтнинг асосий саҳифасида чоп этиш тақиқланади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар