Бугун – Оила куни

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда бугун анъанавий равишда Оила куни нишонланмоқда, деб хабар беради Kazinform.

2013 йилда ҚР Биринчи Президенти – Елбасы Нурсултон Назарбоев «Қозоғистон Республикасида касбий ва бошқа байрамлар тўғрисида»ги Фармонга ўзгартириш киритди ва сентябрь ойининг иккинчи якшанбаси Оила куни сифатида белгиланди.

Оила кунида бутун мамлакат бўйлаб намунали оилалар маҳаллий ижроия органлари томонидан тақдирланади. 2014 йилдан бери Нурсултон Назарбоев таклифига биноан ушбу байрам шарафига «Мерейлі отбасы» миллий танлови ўтказиб келинмоқда.

Сўнгги хабарлар