Бугун мамлакат жанубида довул бўлади, шимолда туман тушади - Қазгидромет

None
ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 10 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан Қозоғистоннинг аксарият қисмида ҳаво беқарор бўлади. Шу муносабат билан момақалдироқ ва ёмғир ёғади.

Фақат мамлакатнинг ғарбий, шимоли-ғарбий ва жануби-ғарбий қисмида ёмғир ёғмайди.

Республикада кучли шамол эсади, мамлакат шарқида чанг бўрони кузатилади, шимолда, шарқда ва марказда дўл ёғади, шарқда, жанубда довул бўлади, кечаси ва эрталаб шимолда туман тушади.

Алмати вилоятининг шимолида ва марказида, Жетису вилоятининг жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлади.

Аксарият Алмати, Атирау, Манғистау, Жетису вилоятлари, Шарқий Қозоғистон жануби ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида ҳаво жуда иссиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар