Бугун кун ва тун тенглашади

None
ASTANA. Kazinform - Бугун 2022 йил 23 сентябр - Ерда кузги тенгкунлик, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Бугун эрталаб Қуёш эклиптика бўйлаб ҳаракатланиб, самовий экваторни кесиб ўтди ва Шимолий ярим шардан жанубга қараб ҳаракат қилди. Шимолий ярим шарда астрономик куз, жанубий яримшарда эса баҳор бошланади.

Астрономлар бу кунни кузги тенгкунлик деб аташади.

Эртадан бошлаб кунлар қисқаради, тунлар узоқроқ бўлиб боради. Масалан, бугун, 2022 йил 23 сентябр куни Астанада Қуёш соат 07:01да чиқди, 19:11да ботади, куннинг узунлиги 12 соат 10 дақиқа. Эртага, 24 сентабр, шанба куни эса қуёш икки дақиқадан кейин чиқади ва икки дақиқа олдин ботади, натижада кундузги соатлар 4 дақиқага қисқаради. Кечанинг узунлиги ҳам узоқроқ бўлади.

Сара Қабиқизи

Сўнгги хабарлар