Бугун ҚР Президенти Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бошчилигидаги делегация билан учрашади

None
ASTANA. Kazinform – Ақорданинг расмий сайти бугун Давлат раҳбарининг иш жадвалида бир қатор учрашувлар ўтказиш режалаштирилганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

▪️ Бугун Қасим-Жомарт Тоқаев Астана халқаро форумида иштирок этиш учун махсус келган ЕХҲТ Бош котиби Хельга Шмид билан учрашади. Учрашувда ЕХҲТ ва Қозоғистон ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама этилади.

▪️ Давлат раҳбари ЮНЕСКО Бош директори Одрэ Азуле билан учрашади. Учрашувда таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Ўтган йили Қозоғистон ЮНЕСКОга аъзо бўлганига 30 йил тўлди.

▪️ Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний бошчилигидаги делегацияни қабул қилади. Томонлар савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳаларда стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади.


Сўнгги хабарлар