Бугун ҚР Парламенти Сенатининг мажлиси бўлиб ўтади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кaziform – Бугун, 27 январ куни эрталаб соат 9:00 да Қозоғистон Парламенти Сенатининг мажлиси бўлиб ўтади, деб хабар беради юқори палата матбуот хизмати.

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

1. Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси томонидан маъқулланган «Қозоғистон Республикасининг айрим конституциявий қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси тўғрисида.

2. Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси томонидан маъқулланган «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тўғрисида.

Санитария-эпидемиологик вазият туфайли журналистлар Сенатнинг 27-январдаги мажлисига рўйхатдан ўтказилмайди. Шунингдек, Сенат мажлиси www.senate.parlam.kz сайти орқали онлайн трансляция қилинишини маълум қиламиз. Учрашувдан олинган фотосуратлар, видеолавҳалар ва бошқа материаллар ОАВ сўровига кўра Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Матбуот хизмати томонидан тақдим этилади.

Сўнгги хабарлар