Бугун – қозоқ ўғлони II Жаҳон урушида Рейхстаг устига Ғалаба туғини ўрнатган кун

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун – қозоқ ўғлони Рақимжан Қошқарбаев II жаҳон урушида Рейхстаг устига ғалаба байроғини ўрнатган кун. Ушбу сана кўп йиллар давомида эътиборга олинмай келди ва фақат мустақилликка эришгандан кейингина Рақимжан Қошқарбаевга Қозоғистон Халқ Қаҳрамони унвони берилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Собиқ Иттифоқ даврида ўзга миллат вакили бўлгани учунгина қозоқ ўғлони камситилиб, унинг қаҳрамонлиги тан олинмади. Бироқ, Рақимжан Қошқарбаевнинг дўстлари, ўртоқлари ва замондошлари 30 апрелни ҳаётининг энг муҳим куни деб аташдан толмади ва бу кейинчалик анъана тусига киради.

Рақимжан Қошқарбаев Ақмола вилояти Целиноград туманида туғилган. 1942 йилда армияга чақирилган. Манбаларга кўра, 1944 йил октабрдан бошлаб у 1-Белоруссия фронтидаги Идрицк ўқчилар дивизиясининг 150-сонли отрядига қўмондон бўлиб, Польша ва Германиядаги жангларда қатнашган. 1945 йил 30 апрелда лейтенант Рақимжан Қошқарбаев ва аскар Григорий Булатов Берлиндаги Рейхстаг биноси устида Ғалаба байроғини кўтаришди.

Мустақилликка эришгандан кейингина, 1999 йил 7 майда Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевнинг Фармонига биноан Рақимжан Қошқарбаевга Халқ Қаҳрамони унвони берилади.

2007 йил 7 майда Россия Ҳарбий тарих институти 1-Белоруссия фронтидаги 150-ўқчилар дивизиясининг лейтенантлари Рақимжан Қошқарбаев ва Григорий Булатовнинг 1945 йил 30 апрелда Рейхстаг устида байроқ кўтарганлигини расман тасдиқлади.

Муаллиф: Қанат Маметқазиўғли


Сўнгги хабарлар