Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида қор ёғиб, бўрон бўлади

None
ASTANA. Kazinform – Қазгидромет 20 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Миллий гидрометеорология хизмати тарқатган маълумотларга кўра, Скандинавия циклони ва у билан боғлиқ атмосфера оқимларининг таъсири туфайли Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида кун ўзгариб туради – қор ёғиб, бўрон бўлади, ғарбий вилоятлар ва жанубда – ёмғир ва қор ёғади. Фақат мамлакатнинг шарқи ва жануби-шарқида ёғингарчилик бўлмайди. Қозоғистон бўйича ерлар музлаб, шамол кучаяди, туман тушади.

Сўнгги хабарлар