Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво жуда иссиқ бўлади
29 Июнь 09:48

Бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво жуда иссиқ бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Атмосферанинг фронтал қисмлари туфайли бугун Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради: момақалдироқ ва ёмғир ёғади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Шимолда, шимоли-ғарбда, жанубда, жануби-шарқда – дўл ёғади, шимолда, шимоли-ғарбда, жанубда – довул бўлиши мумкин, жануби-ғарбда, жанубда - чанг бўрони кузатилади.

Шимолий Қозоғистон вилояти шарқида кечаси кучли ёмғир ёғади. Куннинг иккинчи ярмида Жетису вилоятининг Алакўл кўллари ҳудудида шамол тезлиги 30 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Куннинг иккинчи ярмида Алмати, Жамбил ва Туркистон вилоятларининг катта қисмида, Манғистау, Қизилўрда, Абай ва Шарқий Қозоғистон вилоятларининг жанубида ҳаво жуда иссиқ бўлади. Туркистон вилоятининг ғарбий қисмида, чўл ҳудудлари, Жамбил вилоятининг жануби, ғарби ва шимолида жазирама иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив