+7 (701) 759 90 19
USD 405.77 EUR 457.91
RUB 5.77 CNY 57.42
Янгиликлар

Бугун Қозоғистонда жазирама иссиқ бўлади

25 Май 10:00
Баҳам кўринг:
Бугун Қозоғистонда жазирама иссиқ бўлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 25 май куни юқори босим туфайли ёғингарчилик кутилмайди, фақат мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га асосланиб.

Қизилўрда вилоятининг айрим ҳудудларида чанг бўрони бўлади, шамол кечаси 15-20 м/с, кундузи 15-20 м/с, айрим жойларда 25 м/с тезликда эсади.

Ақтўбе вилоятининг баъзи жойларида момақалдироқ, довул кутилади, кундузи шамолнинг тезлиги -18 м/с.

Алмати, Жамбил, Туркистон ва Манғистау вилоятларида баъзи жойларда чанг бўронлари кутилмоқда, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача, Жамбил ва Туркистон вилоятларида 23 м/с гача кучаяди.

Кундузи Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Шарқий Қозоғистон вилоятларида, Қарағанди вилоятининг жанубида шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ақмола, Алмати, Жамбил, Туркистон, Қизилўрда, Манғистау, Ақтўбе, Шимолий Қозоғистон, Павлодар, Қарағанди вилоятларида, Атирау ва Қўстанай вилоятлари жанубида ҳаво ўзгариб туради.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг шимолида ёнғин хавфи юқори.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив