Бугун - Қозоғистонда умуммиллий мотам куни

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун, 10 январ - Қозоғистонда умуммиллий мотам куни, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатнинг бирқатор ҳудудларида фожиали воқеаларда кўплаб одамларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан 10 январни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 2 январ куни Қозоғистоннинг Манғистау вилояти, Жанаозен шаҳрида газ нарҳининг бирдан ошиб кетишига қарши тинч норозилик намойишлари бошланганди. Кейинчалик намойишлар мамлакатнинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалди.

Давлат раҳбари Қозоғистон халқига Мурожаат қилиб, намойишга чиққан фуқароларни ички ва ташқи провокацияга берилмасликка, фақат қонун доирасида, оқилона қарорлар қабул қилишга чақирди.

Аммо, айниқса, Алмати шаҳридаги тинч намойишчилар орасига террористлар кириб олиб, шаҳарни талон-тарож қила бошлади, маъмурий ва ҳуқуқ-тартибот идоралари биноларига ҳужумлар уюштирилиб, мародерлик авжига чиқди. Шундан сўнг, ҚР Президенти вазият қатъий қарорлар қабул қилишни тақозо қилиши боис, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг тинчликпарвар кучларига мурожаат қилди.

Ҳозирда Қозоғистоннинг бутун ҳудудида Конституциявий тартиб ўрнатилган .

Ушбу фожиа туфайли ўнлаб фуқаролар, шу жумладан, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳалок бўлди.

ҚР Ички ишлар вазирлиги Қозоғистон бўйлаб тартибсизликларда иштирок этишда гумон қилиниб қўлга олинганлар сони 5 мингдан ошиб кетганлигини, қўлга олинганлар орасида хорижий давлатлар фуқаролари борлигини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар