Бугун Қозоғистонда Пойтахт куни нишонланмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун барча қозоғистонликлар пойтахт - Нур-Султан кунини нишонламоқда.

1994 йилда Қозоғистон Республикаси Олий Кенгашида Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон пойтахтини Алматидан Ақмолага кўчиришни таклиф қилди. 1997 йил 20 октябрда пойтахтни кўчириш тўғрисида Фармон имзоланди. 1998 йил 6 майда Ақмола шаҳри Астана деб ўзгартирилди.

1998 йил 10 июнда янги пойтахтнинг халқаро тақдимоти бўлиб ўтди.

2019 йил 20 мартда Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев парламентнинг қўшма мажлисида нутқ сўзлади ва Биринчи Президент номини абадийлаштириш мақсадида Астана номини Нур-Султан деб ўзгартиришни таклиф қилди.

«Биз, ҳозирги ва келажак авлодлар, Президентнинг сиёсий меросини ёдда тутишимиз ва Нурсултон Назарбоевнинг тарихий фаолиятига ҳурмат билан қарашимиз керак. Биз Елбасынинг халқимиз ва жаҳон ҳамжамияти учун қилган буюк меҳнати ва буюк исмини доимо ёдда тутишимиз керак. Бу халқимизни, айниқса ёшларни тарихни ҳурмат қилиш ва Президентнинг шонли ишига адолатли баҳо бериш тарбияси учун муҳимдир. Буюк замондошимиз, Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг исмини абадийлаштириш учун пойтахт унинг номи билан Нур-Султан деб аталиши керак. Бундай таклиф аввалроқ Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан 2016 йил 23 ноябрда парламент аъзолари томонидан қабул қилинган декларацияда берилган эди», - деди Президент Қасим-Жомарт Тоқаев.

Худди шу куни Қозоғистон Республикаси Парламенти палаталарининг қўшма мажлисида депутатлар Нур-Султан шаҳрининг номини ўзгартириш тўғрисида қонун қабул қилдилар. 2019 йил 23 мартда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси пойтахти – Астана шаҳри номини - Қозоғистон Республикасининг пойтахти - Нур-Султан деб номлаш тўғрисида Фармонни имзолади.

Ҳар йили пойтахт куни кенг нишонланади. Аммо, афсуски, глобал коронавирус эпидемияси туфайли бу йил оммавий тадбирлар чекланган.

Сўнгги хабарлар