Бугун Қозоғистонда момақалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг шимолий-ғарбий, шимолий, марказий ҳудудлари 28 май куни кенг антициклон таъсирида бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг қолган ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан об-ҳаво ўзгариб туриши кутилмоқда, жойларда момақалдироқ, ёмғир ёғиши мумкин, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Шарқий Қозоғистон вилоятида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с, 25 м/с гача кучайиши, қор ёғиши кутилмоқда, дўл ёғиши мумкин.

Туркистон вилоятида шиддат, чанг бўрони ва баъзи жойларда шамолнинг кучайиши 15-20 м/с бўлиши кутилмоқда.

Жамбил, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, дўл ёғиши мумкин.

Қарағанди, тушдан кейин Алмати, Атирау, Қостанай, Ақтўбе вилоятларида айрим жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Манғистауда кечаси ва эрталаб Шимолий Қозоғистон вилоятларида жойларда туман тушади.

Куннинг иккинчи ярмида Қизилўрда, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида, Қарағанди вилояти жанубида жазирама иссиқ сақланиб қолади.

Қизилўрда, Ақтўбе, Қарағанди, Павлодар, Шарқий Қозоғистон, Алмати, Жамбил, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай вилоятларининг айрим ҳудудларида ёнғин хавфи юқори даражада сақланиб қолади.

Сўнгги хабарлар