Бугун – Қозоғистонда Миллий валюта куни

None
ASTANA. Kazinform – 1993 йил 15 ноябрда Қозоғистон Республикасининг миллий валютаси - тенге муомалага киритилди. 1997 йилдан бошлаб эса Давлат раҳбарининг фармони билан 15 ноябр - миллий валюта туғилган куни ва молиячилар куни сифатида нишонланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, 1992 йил 27 августда Миллий банк тенге банкнотлари моделларини тасдиқлаган. Қозоқ валютасини яратган рассомлар Тимур Сулейменов, Мендибай Алин, Ағимсали Дузелханов, Қайролла Абжалелов, тенгенинг биринчи банкноталарига машҳур тарихий шахсларнинг портретлари, Алатау ва Кўкшетау манзаралари, Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси, Манғистаудан топилган тош рамзлардан фойдаланган. Бир тенгелик купюрада Aбу Носир ал-Фаробий, уч тенгеда Суйинбай, беш тенгеда Қурманғази, ўн тенгеда Шоқан Уалиханов, йигирма тенгеда Aбай, эллик тенгеда Aбулхайрхон, юз тенгеда Aбилайхоннинг суратлари тасвирланган.

1993 йилда тенгенинг биринчи партияси Англиядаги энг қадимги ва машҳур «Харрисон ва ўғиллари» заводида босилган. Валютанинг дастлабки партияларини сақлаш учун махсус ер ости омборлари тайёрланиб, ушбу омборлардан миллий тенге мамлакатнинг барча вилоятларидаги банкларга 8 кун ичида етказиб берилди.

1993 йил 15 ноябрда Мустақил Қозоғистон Республикасининг миллий валютаси муомалага киртилди. Эски пулларни Қозоғистон тенгесига айирбошлаш 1993 йил 15 ноябрда эрталаб соат 8:00да бошланиб, 20 ноябр куни соат 20:00да тугайди.

Ҳозирда банкноталар - Миллий банкнинг Алматидаги Банкнот заводида, тенгелар эса Ўскемендаги Монета саройида ишлаб чиқарилмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар