Бугун Қозоғистонда қор ёғиши, яхмалак ва кучли шамол кутилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон ҳудудининг катта қисмида қор ёғиши, яхмалак ва кучли шамол кутилади, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.

«11 февралда юртимиз ҳудудининг катта қисми орқали атмосфера фронтлари ўтиши туфайли баъзи жойларда қор ёғади, жанубда, жануби-шарқда ёмғир ва қор ёғади, жанубда кечаси баъзи жойларда қалин қор ёғиши мумкин. Баъзан кучли шамол эсиб, бўрон бўлиши, яхмалак ва туман қоплаши кутилади. Қозоғистоннинг ғарбий, жануби-ғарбий вилоятлари антициклон таъсири остида бўлиши туфайли осмон мусаффо бўлади», - дейилган хабарда.

Шарқий Қозоғистон вилоятида шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади, баъзан бўрон ва туман тушиши эҳтимоли бор, яхмалак кутилади.

Алмати, Жамбил, Туркистон, Қарағанди вилоятларининг баъзи жойларида туман, яхмалак бўлади, Жамбил, Туркистон вилоятларида шамол тезлиги 15-20 м/с етиши мумкин. Ақмола вилоятининг баъзи жойларида туман тушади, бўрон бўлади, шамол секундига 15-20 метр тезлик билан эсади.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида енгил бўрон бўлиши кутилади, кундузи шамол 15-20 м/с тезлик билан эсади.

Қизилўрда, Манғистау, Ғарбий Қозоғистон, Ақтўбе, Қостанай, Павлодар вилоятларининг баъзи жойларида туман қоплаши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар