Бугун Қозоғистонда – Ўқитувчилар куни

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда октябр ойининг биринчи якшанбаси Ўқитувчилар куни. Бу таълим соҳаси мутахассислари учун одатий байрамдир, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мағжан Жумабаевнинг «Олти алашнинг (6 та туркий миллат маъносида) боши қўшилса, тўр - устозники» деган сўзлари бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган. Мамлакатда «Ўқитувчи мақоми тўғрисида» ги қонуннинг қабул қилиниши ва кучга кириши бунинг далилидир. Ҳужжат 21 моддадан иборат. Бу моддаларда 500 мингдан ортиқ ўқитувчиларнинг касбий ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқланган.

Умуман, Ўқитувчилар куни 1994 йилда ЮНЕСКО қарори билан халқаро даражада таъсис этилган.

Мустақил Қозоғистон СССР таркибидан биргаликда чиққан Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Латвия ва Беларусь давлатлари каби Ўқитувчилар кунини октябр ойининг биринчи якшанбасида нишонламоқда.

1 сентябр ҳолатига кўра, жорий ўқув йилида мамлакатда 367,7 минг ўқитувчи 3,6 миллион ўқувчига дарс беради. Уларнинг 12 мингдан ортиғи ўз фаолиятини шу йилнинг ўзида бошлаган.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар