Бугун Қозоғистонда фаровонлик ва ҳамжиҳатлик байрами – Кўришиш куни

None
ASTANA. Kazinform – Бугун қозоқ халқининг анъанавий байрами – Кўришиш куни, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Наврўз байрами қамровини кенгайтириш мақсадида Қозоғистонда Кўришиш куни расмий тадбирлар қаторига қўшилди ва бугунги кунда у бутун қозоғистонликларга маълум бўлган муҳим кунга айланмоқда.

Бир кун билан чекланиб қолмай, йил давомида давом этадиган кўришиш анъанаси асосан Ғарбий Қозоғистон, Атирау вилоятлари ва Ақтўбе шаҳрининг айрим туманларида, қўшни Россиянинг Астрахан, Саратов, Оринбор вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда нишонланади. Манғистау вилояти аҳли эса буни Амал байрами деб атайди.

Шу куни ёшлар анъаналарга кўра кексаларга салом бериб, дуо қиладилар. Одамлар бир-бирларига яхшилик тилайдилар.

Фото: Атирау вилояти маъмурияти матбуот хизмати

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар