Бугун – Қозоғистонда Давлат рамзлари куни

Фото:
ASTANA. Kazinform – Бугун - Давлат рамзлари куни байрами. Бу йил Қозоғистон давлатчилиги рамзлари қабул қилинганига 31 йил тўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

1992 йил бошида Олий Кенгаш Президиуми томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, учта давлат рамзлари – Байроқ, Герб ва Мадҳияни танлаш бўйича махсус ижодий комиссия тайинланди.

Унинг таркибига Салиқ Зиманов, Ербол Шаймерденов, Серикболсин Абдилдин, Серик Абдрахманов ва бошқалар кирган. Шундан сўнг бутун Қозоғистон бўйлаб Герб, Байроқ ва Мадҳия версиялари бўйича танлов эълон қилинди.

Танловга Байроқ учун 600 киши 1200 нусҳа юборди, Герб учун 245 та ва Мадҳия учун 750 та нусҳа юборилди.

Эстетика, тарихий-сиёсий ва иқтисодий рамзийлик нуқтаи назаридан энг яхши асар тақдим этган танлов ғолиблари бугунги кунда давлат рамзлари муаллифи сифатида халқ томонидан эътироф этилмоқда.

Улар: Байроқ муаллифи - Шакен Ниязбеков. Герб муаллифлари – Жандарбек Малибеков ва Шота Уалиханов.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар