Бугун – Қозоғистонда Биринчи Президент куни байрами

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform – Бугун Қозоғистон халқи Биринчи Президент куни байрамини нишонламоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

1991 йил 1 декабрь куни умумхалқ сайлови натижаларига кўра, Қозоғистон Республикасининг биринчи президенти лавозимига Нурсултон Абишевич Назарбоев сайланди ва шу кундан эътиборан мустақил юртимиз тарихининг янги саҳифаси очилди.

Тарихий сайловга мамлакатимиз аввалдан тайёргарлик кўрди. Энг аввал 1991 йил 16 октябрида ҚР Жоғарғи Кенеси «Қозоқ ССР Президентини сайлаш тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Унга кўра 1991 йил 1 декабрь Қозоқ ССР Президенти сайлови куни сифатида тасдиқланди ҳамда Қозоғистон тарихида илк маротаба Республика раҳбарини умумий тенглик ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан сайлаш учун шарт-шароит яратилди.

1 декабрда умумхалқ сайловида иштирок этган халқимизнинг 98,78 фоизи Нурсултон Назарбоевга овоз бериб, уни Президент қилиб сайлади ва шу сана тарихий аҳамиятга молик байрамга айланди. Марказий сайлов комиссияси сайловда рўйхатга олинган 9 961 242 фуқаронинг 8 788 726 нафари (88,23%) иштирок этиб, Нурсултон Назарбоевга 8 681 276 сайловчи (иштирок этганларнинг 98,78 фоизи) овоз берганлигини маълум қилди.

ҚР Биринчи Президенти 1991 йил 10 декабрда Қозоғистон халқига қасамёд қилди. Ушбу тарихий воқеаларнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, қасамёд қилиш маросимидан кейин 6 кундан сўнг, 16 декабрда Қозоғистон Республикаси ўз тарихида илк маротаба Мустақиллик байрамини нишонлади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар