Бугун Қозоғистонда 3 млн 700 минг нафардан зиёд ўқувчи ўқув йилини якунлади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 172 минг нафар битирувчи 11-синфни тамомлаган бўлса, улардан 6 800 нафари «Алтын белгі»га номзодлардир. 288 мингдан ортиқ битирувчи 9-синфни тамомлади, дея хабар беради Kazinform ҚР Таълим-маориф вазирлигининг Telegram-каналига таяниб.

Вазирлик томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 1-10 синф ўқувчиларининг 85,3 фоизи ёзги таътил ва ҳордиқ чиқариш билан қамраб олинади. Бу - мамлакат бўйича 2 миллион 800 минг бола. Улар орасида 500 минг алоҳида тоифадаги оила фарзандлари бор.

Болаларнинг дам олишини ташкил этиш мақсадида 218 та шаҳар ташқарисидаги, 10 200 та мактаб яқинида, профилли, чодирли оромгоҳлар фаолият юритади.

Бундан ташқари, «Этноауыл» ва «Жаздық жолдама» лойиҳалари амалга ошириляпти. Етакчи университетларда ёзги ва олимпия захиралари мактаблари мавжуд.

Ёзги таътилда 1 миллион 400 минг нафар бола учун қўшимча таълим муассасаларида секция ва тўгараклар очилади. Илмий-техника, мусиқа, бадиий, экологик, туристик ва бошқа йўналишлардаги 11 минг тўгарак болаларни қабул қилади.

Шунингдек, болалар «Жасыл ел» дастури доирасида боғдорчилик билан шуғулланади, юртимизнинг муқаддас қадамжоларига саёҳат қилади, спорт билан шуғулланади, тил курсларида қатнашиши мумкин.


Сўнгги хабарлар