Бугун Қозоғистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар хабарига кўра, бугун Қозоғистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик бўлади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга ҳавола қилиб.

Синоптикларнинг маълум қилишича, республика жанубий ва жануби-ғарбий ҳудудларидагина ёғингарчилик кутилмайди.

Шимолий Қозоғистон вилоятининг баъзи жойларида туман қоплайди, яхмалак ва бўрон кутилади, шамол секундига 15-20 метр, баъзан 23-28 метр тезлик билан эсади.

Қостанай, Шарқий Қозоғистон, Ақмола, Ақтўбе вилоятларининг айрим жойларида туман қоплаши, яхмалак ва бўрон бўлади. Шамол тезлиги секундига 15-20 метр, Қостанай вилоятида эса 23-28 м/с етади.

Павлодар, Қарағанди вилоятларининг айрим жойларида туман қоплаши, яхмалак кутилади. Шамол секундига 15-20 метр тезлик билан эсади.

Атирау, Ғарбий Қозоғистон вилоятларининг баъзи жойларида туман қоплаши, яхмалак кутилади шамол тезлиги кечаси секундига 15-20 метргача етади.

Жамбил, Туркистон, Қизилўрда вилоятларининг айрим жойларида туман қоплаб, кундузи 15-20 м/с тезлик билан шамол эсади.

Алмати, кечаси Манғистау вилоятларининг баъзи жойларида туман қоплаши кутилади.


Сўнгги хабарлар