Бугун Қозоғистон шимоли ва жанубида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 8 август куни атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан мамлакатнинг жанубий ярми ва шимолида ёмғир ёғади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Кундузи шимолий ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади, шунингдек, момақалдироқ, кучли шамол эсиши, дўл ва довул бўлиши мумкин. Қозоғистоннинг қолган ҳудудларида душанба куни ёғингарчилик бўлмайди. Республика жанубида кундузи чанг бўрони кутилмоқда.

Хусусан, эрталаб ва кундузи Қарағанди вилоятининг ғарбий, шимоли ва шарқида, куннинг иккинчи ярмида Ақмола вилояти шарқида, Жамбул, Туркистон вилоятларининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғади.

Кундузи Ғарбий Қозоғистон вилоятида қаттиқ жазирама кутилмоқда, Атирау вилоятида қаттиқ жазирама сақланиб қолади.

Сўнгги хабарлар