Бугун Қозоғистон Президентининг инаугурация маросими бўлиб ўтади

None
ASTANA. Кazinform – Бугун пойтахтдаги Мустақиллик саройида Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform.

26 ноябр куни бўлиб ўтадиган бугунги инаугурация мустақил Қозоғистон тарихидаги еттинчи инаугурация маросимидир.

Маросимда Марказий сайлов комиссияси янги сайланган Президентга Қозоғистон Республикаси Президенти гувоҳномасини топширади. Шундан сўнг Президент Қозоғистон халқига қасамёд қилади. Шу пайтдан бошлаб қайта сайланган Президент ўз лавозимига киришган ҳисобланади.

Инаугурация маросими республика телеканаллари, интернет ресурслари, шунингдек, Ақорданинг ижтимоий тармоқлардаги расмий аккаунтлари орқали жонли эфирда намойиш этилади. Кўрсатув Астана вақти билан соат 10:50да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси якунларига кўра, 20 ноябр куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президентлик сайловида номзод Қасим-Жомарт Тоқаев сайловчиларнинг 81,31 фоиз овозини олиб, ғалаба қозонган эди.

Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси Қозоғистон Республикаси Президентининг қасамёд қилиш кунини 26 ноябрга белгилади.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар