Бугун Қозоғистон Президенти раислигида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Токаев бугун Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишига раислик қилади, деб хабар беради Кazinform. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали Facebookдаги саҳифасида ёзди.

«Видеоконференцияда Кенгашга аъзо давлатлар ва кузатувчи давлатлар – Куба, Молдова ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этиши режалаштирилган.

Давлат раҳбарлари Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятига оид долзарб масалаларни, 2021 йилдаги ҳамкорлик натижаларини, шунингдек, ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш режаларини муҳокама қиладилар. Қозоғистоннинг ташкилотдаги раислиги ушбу йиғилиш билан якунланади», — дейилади хабарда.

Тадбир Нур-Султон вақти билан соат 15.00да «Хабар-24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.


Сўнгги хабарлар