Бугун Қозоғистон Президенти раислигида ОЕИК йиғилиши бўлиб ўтади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қосим -Жомарт Тоқаев раислигида Олий Евросиё иқтисодий кенгаши йиғилиши видеоалоқа орқали ўтказилади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Учрашув маҳаллий вақт билан 17:00 да «Хабар 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Президент, шунингдек, эртага, 15 октабр куни онлайн режимида бўлиб ўтадиган МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Мазкур халқаро учрашув Нур-Султан вақти билан соат 14:00 да жонли эфирда намойиш этилади», - деб ёзди Берик Уали.


Сўнгги хабарлар