Бугун Қозоғистон Президенти БМТ Глобал давра суҳбатида видеомурожаат билан чиқади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев БМТнинг ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш соҳалари бўйича глобал давра суҳбатида видеомурожаат билан иштирок этади, деб хабар беради Kazinform Президентнинг матбуот котиби Берик Уалининг Facebook саҳифасига таяниб.

«Бугун, Нур-Султан вақти билан соат 20:00да, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев қазиб олиш соҳалари бўйича БМТ глобал давра суҳбатида видеомурожаат билан чиқади. Давлатлар ва ҳукумат раҳбарлари даражасидаги виртуал форум БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ташаббуси билан бўлиб ўтади», - деб ёзди Бериc Уали.

Тадбир БМТ веб-сайтида жонли эфирда намойиш этилади:

http://webtv.un.org @UNWebTV

Сўнгги хабарлар