+7 (701) 759 90 19
USD 425.48 EUR 494.2
RUB 6.14 CNY 66.67
Янгиликлар

Бугун - Қозоғистон халқининг бирлиги куни

1 Май 10:50
Баҳам кўринг:
Бугун - Қозоғистон халқининг бирлиги куни

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда анъанавий тарзда Бирлик куни биринчи май куни нишонланади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳар бир байрам ўз тарихига эга. Бирлик куни тарихи 130 йил олдинги воқеалар билан бевосита боғлиқдир. Ушбу байрам биринчи марта 1889 йилда ишчиларнинг бирдамлик куни сифатида нишонланган. 1886 йил 1-майда Америка Қўшма Штатларидаги ишчилар 15 соатлик иш кунига қарши иш ташлаш уюштиришди ва 8 соатлик иш кунини талаб қилишди. 1889 йил июнь ойида Париждаги 2-чи Халқаро Конгресснинг 1-Конгресси 1 май - Халқаро кураш куни ёки Халқаро ишчилар куни деб 8 соатлик иш куни деб номлашга қарор қилди.

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Президент Нурсултон Назарбоевнинг фармонига биноан, 1996 йилдан бери мамлакатда Бирлик куни нишонланиб келинмоқда. Қозоғистон халқларининг бирдамлик байрамини янги шаклда нишонлаш ташаббусини ҳам, уни мамлакатнинг асосий байрамига айлантириш ғояси ҳам Елбасы томонидан кўтарилди.

Бугунги кунда Қозоғистонда 88 та мактабда ўзбек, тожик, уйғур ва украин тилларида дарс берилади. 108 та мактабда Қозоғистон этносларининг 22 та тили алоҳида фан сифатида ўқитилади. Мамлакатда 15 тилда 35 та нашр чоп этилади. Телевидение 11 тилда кўрсатувлар бералида. 14 та рус театри мавжуд. Шунингдек, ўзбек, уйғур ва корейс театрлари фаолият кўрсатмоқда.

Муаллиф: Аян Бекенўғли


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив