Бугун - Қирғизистонда Миллий мотам куни

None
None
BİSHKEK. Kazinform – Бугун Қирғизистонда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига бағишланган миллий мотам куни, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.

«Бугун мамлакатимизда коронавирусдан вафот этганларни хотирлаш учун миллий мотам куни.

Ушбу кунда барча қирғизистонликлар коронавирус инфекциясидан вафот этганларни хотирлайдилар ва уларнинг оила аъзоларига ва қариндошларига таъзия изҳор этадилар.

Дунёнинг барча давлатларини забт этган касаллик Қирғизистонга катта қайғу келтирди ва биз фуқароларимизни йўқотдик. Касаллик туфайли кўплаб қирғизистонлик ота-оналари, болалари, қариндошлари ва дўстларидан жудо бўлишди. Эпидемия мамлакатга жиддий зарар етказди», - деди Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков.

Сўнгги хабарлар