Бугун Қасим-Жомарт Тоқаев ҚР Бош вазири номзодини тақдим этади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Бугун Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Бош вазири номзодини тақдим этади, дея хабар беради Кazinform.

Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот котиби Берик Уали ўзининг Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

«Бугун соат 11.15да Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев видеоалоқа орқали Парламент Мажилиси йиғилиши иштирок этади ва мамлакатнинг янги Бош вазири номзодини такдим этади. Президент сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги долзарб масалалар юзасидан ҳам кенг қамровли маъруза қилади», — дейилади хабарда.

Учрашув «Хабар 24» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.


Сўнгги хабарлар