+7 (701) 759 90 19
USD 428.68 EUR 507.21
RUB 5.57 CNY 64.2
Янгиликлар

Бугун - Халқаро кексалар куни

1 Октябрь 11:18
Баҳам кўринг:
Бугун - Халқаро кексалар куни

NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун, 1 октябрь - Халқаро кексалар куни. Ушбу сана нуронийларни ҳимоя қилиш ва ҳурмат қилиш кераклигини эслатиши керак. Шу куни биз фаолиятнинг турли соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари учун нуронийларга ҳурмат бажо келтирамиз, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу сана БМТ Бош ассамблеясининг 45-сессиясида (1990 йил 14 декабрдаги №А/RES/45/106 сонли қарори) Халқаро кексалар куни номи билан эълон қилинди.

Шу куни, қоида тариқасида, кекса ёшдаги инсонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича уюшмалар томонидан турли хил фестиваллар, уларнинг ҳуқуқлари ва уларнинг жамиятдаги ролига бағишланган конференциялар ва конгресслар ўтказилади.

Жамоат ташкилотлари ва фондлари турли хил хайрия тадбирларини ташкил этади.

Янги ёш авлод оқсоқолларнинг донолигидан сабоқ олади, уларнинг тажрибасига таянади ва ўзларида ахлоқий фазилатларни сингдиришга ҳаракат қилади. Бир пайтлар улар бизнинг порлоқ келажагимиз учун жасорат билан курашдилар, очликка, ҳаётдаги турли қийинчиликларга дош бердилар, фарзандлари фаровонлиги учун ишладилар.


Муаллиф: Арайлим Мурат


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив