Бугун - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Фото:
ASTANA. Kazinform - Бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Байрам вояга етмаганларнинг асосий ҳуқуқлари, жумладан, бутун дунёда ҳаёт, соғлик, таълим, оилавий фаровонлик ва зўравонликдан ҳимояланиш ҳуқуқларини ҳимоя қилишни эслатади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонда болаларни ҳимоя қилиш

Жорий йил апрель ойида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев болалар хавфсизлиги масаласи ва оиладаги зўравонликнинг олдини олиш сиёсатини қайта кўриб чиқиш зарурлигини таъкидлаган эди.

«Маиший зўравонликнинг олдини олиш бўйича сиёсатни қайта кўриб чиқиш керак. Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар қонун билан кучайтирилиши, ишларни оилавий қадриятларни тарғиб этишга қаратилиши зарур. Яна бир бор эслатиб ўтаман: жамият ва оилалардаги барча зўравонлик ҳолатларига қатъий чек қўйишимиз керак, акс ҳолда биз мамлакатимизни ривожланган давлат деб ҳисоблай олмаймиз. Биз ҳар бир инсон ўзини хавфсиз ҳис қиладиган жамият қуришимиз керак», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Болаликнинг давомийлиги ва ҳимояси бўйича мамлакатлар рейтингида Қозоғистон 180 мамлакат ичида 50-ўринни эгаллади.

Ҳар йили байрам шарафига Қозоғистон бўйлаб турли оммавий маданий тадбирлар ўтказилади.

1 июнь - ёзги таътилнинг биринчи куни. Бу йил Қозоғистонда илк бор Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилга чиқишига тўғри келди.

Жорий йилда 3,7 миллиондан зиёд ўқувчи ўқув йилини якунлади.

Ўтган ҳафтада ҚР Бош вазири Алихан Смаилов мактаб ўқувчиларининг ёзги таътилини сифатли ташкил этиш бўйича бир қатор топшириқлар берган эди.

Унга кўра, болаларнинг спорт секциялари ёки ижодий тўгаракларга бепул қатнашиши учун маҳаллий бюджетлардан 93 миллиард тенге ажратилган.


Сўнгги хабарлар