Бугун футзал бўйича Жаҳон чемпионати бошланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугун Литвада футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг финал босқичи бошланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мусобақада жами 24та жамоа иштирок этади.

Қозоғистон футзалчилари А гуруҳида куч синашади. Рақиблар - Литва, Венесуэла, Коста -Рика.

Қозоғистон биринчи ўйинини бугун, 12 сентябр куни Коста-Рикага қарши ўтказади. Кейин 15 сентябрда Литвага, 18 сентябрда эса Венесуэлага қарши ўйнайди.

Бошқа гуруҳларда жамоалар қуйидагича тақсимланади:

B гуруҳи: Ўзбекистон, Гватемала, Россия, Миср;

C гуруҳи: Таиланд, Португалия, Марокаш, Соломон ороллари;

D гуруҳи: Панама, Чехия, Вьетнам, Бразилия;

E гуруҳи: Ангола, Япония, Парагвай, Испания;

F гуруҳи: Аргентина, АҚШ, Сербия, Эрон.

Гуруҳ босқичи ўйинлари 12-20 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Нимчорак финал 22-24 сентябр, чорак финал 26-27 сентябр ва ярим финал 29-30 сентябр кунлари бўлиб ўтади. Финал ва 3 -ўрин учун кураш 3 октябрга белгиланган.

Қозоғистон терма жамоаси бунгача Жаҳон чемпионатининг финал босқичида икки марта иштирок этган. 2000 йилда у биринчи босқичдан ўта олмади, 2016 йилда нимчорак финалга чиқди.


Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар