Бугун дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида қозоғистонлик икки полвон куч синашади

None
ASTANA. Kazinform – Бугун, 7 октябр куни Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида қозоғистонлик икки полвон куч синашади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун татамига эркаклар ўртасида 66 кг вазн тоифасидаги Ғусман Қирғизбаев кўтарилади. Аёллар тоифасида 52 кг вазн тоифасида Гауҳар Ирмағамбетова баҳс олиб боради.

Турнир 6-13 октябр кунлари бўлиб ўтади. Унда Қозоғистондан жами 17 нафар спортчи иштирок этади. Улардан 9 нафари эркаклар, 8 нафари аёллар ўртасида баҳслашади.

Саралаш баҳслари 6-13 октябр кунлари соат 11:30да бошланади ва «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоадан Елдос Сметов жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди.

Шунингдек, Абиба Абужақинова дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади.



Муаллиф: Адилжан Умбет

Очиқ манбалардан олинган фотосурат

Сўнгги хабарлар