USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Бугун Бутунжаҳон қўл ювиш куни

15 Октябрь 12:50
Баҳам кўринг:
Бугун Бутунжаҳон қўл ювиш куни

NUR-SULTAN. Kazinform - 2008 йил 15 октябрдан бошлаб «Бутунжаҳон Тоза қўллар куни»(Global Handwasing Day) нишонланади. Тадбир БМТ Бош Ассамблеяси ЮНИСЕФ Болалар жамғармаси ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ташаббуси билан ташкил этилади, дея хабар беради Kazinform Жамоат саломатлиги миллий марказига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
ЖССТ прогнози: Европада пандемия «омикрон» штаммидан кейин тўхташи мумкин Қозоғистоннинг БМТга аъзо бўлганига 30 йил тўлди Қозоғистон Ташқи ишлар вазири БМТ вакиллари билан учрашди

Бу кун одамларни қўл ювишнинг соғликка таъсири ҳақида хабардорлигини оширишга бағишланган. Бутунжаҳон тоза қўллар куни шахсий гигиена асосларига бағишланган. Унинг асосий мақсади - уйда ҳам, ташқарида ҳам қўл ювишни одат қилиш.

Одам кафт билан юзини ёпиб аксиради ёки йўталади, кейин қўли билан эшик тутқичидан ёки машинанинг дастагидан ушлайди, кейин сиз ҳам худди шу тутқичдан ушлайсиз. Барча вируслар ва бактериялар сизнинг қўлингизда қолади. Бу ҳолат қўрқинчли эмас. Муаммо шундаки, биз онгсиз равишда қўлларимиз билан юзимизга тегамиз, тадқиқот натижаларига кўра, соатига ўртача 23 марта, яъни кунига юзлаб марта. Ҳар бир бундай алоқа билан оғиз, бурун ва кўзнинг шиллиқ пардалари орқали инфекция хавфи мавжуд. Қўлингизни мунтазам ювиб турсангиз, хавф сезиларли даражада камаяди.

Aнтисептиклар, рўмолча, гель ва бошқа алкоголли дезинфекцияловчи воситалар фойдали бўлиши мумкин, лекин ҳеч нарса оддий совунга ўхшамайди. Совун ва сув комбинацияси юқумли касалликларга, шу жумладан коронавирусга қарши энг кучли қуроллардан бири бўлиб қолмоқда. Шу сабабли, ЖССТ қўл ювиш имкони бўлмаса, антисептикни фақат совунга муқобил сифатида қўллашни тавсия қилади.

Энг муҳими, қўлларни тўғри ювиш: уларни камида 20 сония давомида ювиш тавсия этилади. Кафтнинг ташқи томонига, шунингдек бармоқлар орасидаги терига эътибор беринг. Тирноқларни унутманг – уларнинг остида озиқ -овқат қолдиқлари ва бошқа моддалар бўлиб, улар патологик микроорганизмларнинг ўсиши учун идеал муҳит яратади.

Овқат пиширишдан ва дастурхон тайёрлашдан; овқатдан олдин; кўчадан келганда ёки ахлатни олиб чиқишда; жамоат жойларидан уйга қайтганда ёки жамоат транспортида ўтиргандан кейин; ҳожатхонага боргандан кейин; ярани даволашдан олдин ва кейин; уй ҳайвонлари билан ўйнаганидан кейин ва бошқа ҳолатларда қўлларни ювиш керак. Бу диарея билан касалланишни 40 фоиздан ортиқ ва нафас йўллари инфекциясини 25 фоизга камайтиради.


#Дунё  
Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив