Бугун - Бутунжаҳон артериал гипертонияга қарши кураш куни
17 Май 13:50

Бугун - Бутунжаҳон артериал гипертонияга қарши кураш куни

ALMATY. Kazinform – Қозоғистон Кардиология ва ички касалликлар илмий-тадқиқот институти кардиологи, тиббиёт фанлари номзоди Гулнара Удербаева гипертония касаллигининг олдини олиш ва даволаш ҳақида гапириб берди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Артериал гипертония юрак-қон томир тизимининг энг кенг тарқалган касаллигидир. Унинг асосий белгиси юқори қон босимидир.

Шифокор Гулнара Удербаеванинг сўзларига кўра, юқори қон босими юрак хуружи ва инсульт хавфининг етакчи омили бўлиб, ўлим ва ногиронликка олиб келиши мумкин.

«Артериал гипертонияда қон босимининг ошишига сезгир бўлган органлар шикастланади, бу эса мия қон айланишининг ўзгаришига олиб келади. Юқори қон босимининг доимий белгилари: чап қоринча гипертрофияси, юракнинг ишемик касаллиги, юрак етишмовчилиги, атеросклероз, буйрак ва кўзнинг шикастланиши. Юқори қон босимининг хавф омилларига ирсият, ортиқча вазн, спиртли ичимликлар ва кўп миқдорда туз истеъмол қилиш киради«, - деди шифокор.

Шунингдек, у даволаниш усуллари ҳақида гапириб берди.

«Гипертония билан касалланган беморларни даволашда юрак-қон томир асоратлари ва ўлим хавфини камайтириш керак. Бу узоқ муддатли даволаниш орқали амалга оширилади. Дори-дармонлар билан даволаш мия, юрак ва буйракларни ҳимоя қилишга ҳам қаратилади», - деди Гулнара Удербаева.

Шифокорнинг сўзларига кўра, айни пайтда мамлакатда артериал гипертониядан азият чекувчи 1 миллион 530 минг 335 нафар бемор бор.

Муаллиф: Алма Муқанова

Янгиликлар

Архив