Буғдой нархи ошса ҳам нон нархи барқарор бўлиб қолади – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда нон нархи ошишига ҳеч қандай сабаб йўқ. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Буғдой нархи ошиб бормоқда, бу эса нон нархининг ошишига олиб келиши мумкинми?», деб сўради журналистлар Ҳукуматдаги брифингда.

«Ҳа, ҳақиқатан ҳам дунёда буғдой нархи ошиб бормоқда. Лекин, маълумки, «Озиқ-овқат контракт корпорацияси» буғдой фондини яратган. Айни пайтда ижтимоий нон учун ҳудудларга арзонлаштирилган ғалла етказиб берилмоқда. Шундай қилиб, нархлар барқарор бўлади. Нон нархининг кўтарилиши учун ҳеч қандай сабаб йўқ ва бўлмайди ҳам. Чунки бизнинг ҳажмимиз ички бозорни таъминлашга етади», - деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар