Будапешт ва Нур-Султан шаҳарлари ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform –Қозоғистон ва Венгрия ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Aгентлик хабарига кўра, 31 август куни Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, унда Қозоғистон ва Венгрия ўртасида мунтазам ҳаво алоқасини тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

«ҚР Индустрия ва инфратузилаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси ва Қозоғистоннинг Венгриядаги Элчихонасининг биргаликда бажарган иши туфайли 2021 йил 9 сентябрдан Венгриянинг Wizz Air авиакомпанияси A320 самолётлари билан Будапешт ва Нур-Султан ўртасида мунтазам парвозларни тиклашни режалаштирмоқда. хафтада бир маротаба. Венгрияга парвозлар сонини кўпайтириш масаласи эпидемиологик вазиятга ва идоралараро комиссиянинг тегишли қарорларига биноан ҳал қилинади «, - дейилади вазирлик хабарида.

Таъкидлаш жоизки, авиақатновлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ва авиакомпания сайтида эълон қилинган жадвалга мувофиқ амалга оширилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар