Бу йилдан бошлаб Қозоғистонда докторантлар диссертация ишларини ёзмасдан ҳимоя қилишлари мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йилдан бошлаб докторантлар диссертация ишларини ёзмасдан ҳимоя қилишлари мумкин. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов ўзининг Facebook саҳифасида ёзди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Докторантлар ўз тадқиқотлари давомида нашр этиши шарт бўлган илмий мақолалар сони 7 тадан 4 тагача қисқартирилганини биласизлар. Ва агар бир ёки иккита илмий мақола рейтинги жўда юқори журналларда нашр этилса, улар докторлик диссертациясини ҳимоя қилишлари мумкин. Ушбу ўзгариш ўтган йили миқдорга эмас, сифатга эътиборни қаратган эди. Бу йилдан бошлаб баъзи докторантлар диссертация ишларини ёзмасдан туриб диссертацияларини ҳимоя қилишлари мумкин», - деди вазир.

Асхат Аймағамбетовнинг сўзларига кўра, ушбу докторант учун обрўли нашрда кенг қамровли шарҳ ва Q1-Q2 WоS регистридаги журналларда камида иккита илмий мақолани муаллиф ва мухбир сифатида чоп этилиши керак.

«Бу тадқиқот натижалари ва сифатига путур етказмасдан тадқиқотларни ўтказиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтиради. Ушбу амалиёт узоқ вақтдан бери кўплаб хорижий университетларда қўлланилган. Бироқ, бу муқобил усул сифатида ишлатилади. Докторант олдинги каби анъанавий равишда диссертация ёзишлари ва илмий ишларини ҳимоя қилишлари мумкин», - деди у.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар