Бу йил Ўзбекистонга кўчиб келганлар орасида қозоғистонликлар биринчи ўринда

None
None
TASHKENT.UZA-Kazinform – Йил бошидан буён Ўзбекистонга доимий яшаш учун 390 киши кўчиб келган, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, муҳожирларнинг асосий қисмини қозоғистонликлар ташкил этади – 148 киши. Йил бошидан буён Ўзбекистонга 86 нафар Россия фуқароси кўчиб келган. Кейинги ўринда Тожикистон – 49 киши.

Доимий яшаш учун кўчиб келганлар орасида Қирғизистондан 22 нафар, Туркманистондан 9 нафар фуқаро бор. Бошқа давлатлардан 76 нафар хорижлик ҳижрат қилган.

2022 йилнинг биринчи чорагида қайд этилган бу кўрсаткич сўнгги беш йилдаги энг паст кўрсаткич бўлди. Ўзбекистонда январ-март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 288 кишига камайган.

Йил бошидан буён Ўзбекистондан хорижга доимий яшашга 1173 киши чиқиб кетган, уларнинг аксарияти Қозоғистонга (686 киши), Россияга (346 киши) ва Тожикистонга (19 киши) кўчиб кетган.

Сўнгги хабарлар