Бу йил Ўзбекистонда 50 йил давомида бўлмаган қаттиқ аёз кузатилди

None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда жорий йилнинг январ ойида кузатилган қаттиқ совуқ рекорд даражага етди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, бу йил январ ойида ўзбекистонликлар маҳаллий иқлим учун жуда совуқ қишни бошидан кечирган. Иккинчи минг йилликнинг бошидан бери фақат 2008 йил январ ойида шу каби совуқ кузатилганди.

Мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати жуда пасайиб кетди. Айниқса, Тошкент шаҳрида охирги ярим асрда, ҳатто 2008 йилда ҳам энг паст даражага етган.

«Тошкент, Жиззах вилоятлари ва республика жанубидаги алоҳида станциялар мониторинги натижаларига кўра, жорий йилнинг январ ойида метеорологик мониторинг ўтказилган йил давомидаги энг паст ҳаво ҳароратининг мутлақ рекорди қайд этилди», — дея хабар беради Ўзгидромет.

Синоптикларнинг айтишича, январ ойининг охирги кунларида ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилган. Бу жараён феврал ойи бошида давом этади. Ўрта ер денгизи минтақаларидан республика ҳудудига нам ва нисбатан илиқ ҳаво кўчиб ўтади.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда ўқувчиларнинг қишки таътили совуқ туфайли узайтирилди.

Тошкент шаҳрида 13 январ куни -19,8 даража совуқ қайд этилди. Бу Ўзбекистон пойтахтида сўнгги ярим асрдаги энг совуқ ҳаво ҳароратидир.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар