Бу йил Туркистондан Абу Дабига тўғридан-тўғри авиарейс очилади

None
TÚRKİSTAN. Кazinform – Жорий йилда Туркистон шаҳридан Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабига тўғридан-тўғри рейс очиш режалаштириляпти, дея хабар беради Кazinform Туркистон минтақавий алоқа хизмати маълумотига таяниб.

«Wizz Air» авиакомпанияси 2023 йил октабрь ойидан бошлаб «Туркистон – Абу-Даби (БАА)» ҳаво йўналиши бўйича парвозларни бошлашни режалаштиряпти. Парвозлар ҳафтада икки марта амалга оширилади. Одамлар замонавий А-321 самолётлари билан саёҳат қилишади.

Бугун ушбу лойиҳа атрофлича муҳокама қилинди ва ишлаб чиқилди. Йиғилишда Туркистон вилояти йўловчи транспорти ва автомобил йўллари бошқармаси, вилоят маданият ва туризм бошқармаси, Туркистон халқаро аэропорти ҳамда Европанинг «Wizz Air» лоукостер авиакомпанияси вакиллари иштирок этди.

Учрашувдан сўнг «Wizz Air» авиакомпанияси вакилларига Туркистон шаҳрининг туристик объектлари, Туркистон халқаро аэропорти бўйлаб экскурция уюштирилди ва у ерда махсус техникалар билан таништирилди.

Сўнгги хабарлар