+7 (701) 759 90 19
USD 426.14 EUR 517.08
RUB 5.74 CNY 66.17
Янгиликлар

Бу йил республика бюджети даромадлари 279 миллиард тенгега кўпайиши кутилмоқда

20 Апрель 15:46
Баҳам кўринг:
Бу йил республика бюджети даромадлари 279 миллиард тенгега кўпайиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда республика бюджети даромадлари 279 миллиард тенгега кўпайиши кутилмоқда. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида 2021 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янгиланган прогнозини эълон қилган ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Тузатилган макроиқтисодий прогноз асосида 2021 йилга мўлжалланган республика бюджети параметрлари прогнозига аниқлик киритилди. 2021 йилда миллий бюджетнинг даромадлари (трансфертларни ҳисобга олмаганда) 7 триллион 204 миллиард тенгега баҳоланмоқда. Бу тасдиқланган режадан 279 миллиард тенгега кўпдир. Миллий фонддан кафолатланган трансферт ўзгармайди ва 2 триллион 700 миллиард тенгени ташкил этади», - деди вазир.

Унинг таъкидлашича, Миллий жамғарманинг мақсадли трансферти 1 триллион тенгедан 1 триллион 850 миллиард тенгега кўтарилди.

Республика бюджети харажатлари 15 триллион 334 млрд тенге миқдорида прогноз қилинмоқда. Бу тасдиқланган кўрсаткичдан 1 триллион 285 миллиард тенгега кўпдир. Бюджет тақчиллиги ЯИМнинг 3,5 фоизида прогноз қилинмоқда», - деди Асет Ерғалиев.


Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив