Бу йил Рамазон ойи 24 апрелда бошланади – ҚР Бош муфтийси

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бош муфтий Науризбай Ҳожи Тағанўғли бу йил Рамазон ойи 24 апрелдан бошланишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси мамлакатдаги етакчи тадқиқот марказларидан бири бўлган В.Г.Фесенков номидаги Фазовий тадқиқотлар ва технологиялар миллий марказининг илмий маълумотларига асосланиб, шунингдек, қўшни Ўзбекистон ва Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармалари билан маслаҳатлашган ҳолда, Рамазон қачон бошланишига аниқлик киритди. Шариат қонунлари ва илмий тадқиқотлар натижаларига кўра, мамлакатда узоқ кутилган Рамазон ойи шу йил 24 апрелда бошланади», - деди Буюк муфтий.

У Рамазон ойида рўза тутиш соғлом, балоғат ёшига етган ҳар бир мусулмон учун фарз эканлигини эслатди.

«Бироқ, шариат йўловчиларга, касали кучайиб кетиш хавфи бор беморларга, ишончли шифокор узоқ вақт оч юриш саломатлигига зарар келтиришини таъкидлаганлар, шунингдек ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутишни кейинг қолдиришига рухсат беради», - деди Науризбай Ҳожи Тағанўғли.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар