Бу йил Рамазон ойи 23 мартда бошланади

None
ASTANА. Кazinform - Бу йил Рамазон ойининг биринчи куни 23 мартга тўғри келади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси томонидан тасдиқланган 2023 йил жадвалига кўра, Рўза 23 март куни бошланади. Муқаддас Қадр кечаси 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси. 21 апрел – Рўза ҳайтининг биринчи куни.

«Ҳижрий ойларнинг бошланиши халқаро астрономик тадқиқот марказлари маълумотлари асосида тузилган. Фатво мутахассислари диний байрамларнинг ҳақиқий кунлари янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга кечиктирилиши ёки олдинга сурилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда», — дейилади ҚМДБ сайтида.

Қурбон ҳайтининг биринчи куни 28 июнга тўғри келади. Эслатиб ўтамиз, уч кунлик таътилнинг биринчи куни мамлакатда дам олиш куни ҳисобланади.

Фото: muftyat.kz

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар